JBT Journal
Advanced

Raqamli Transformatsiya va Sun’iy Intellekt

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТДА КОМПЬЮТЕР ЖИНОЯТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ АЛГОРИТМЛАРИНИНГ ТАДҚИҚИ

Шухрат Камалов1

1 Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Abstract

Ушбу мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида компьютер жиноятларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган замонавий усуллар таҳлили ўтказилган. Тармоқ ҳужумларини аниқлаш ва олдини олишда сунъий интеллект ҳамда дата мининг усулларидан фойдаланиш имкониятлари ёритилган. Асосан, Таянч вектор усули (SVM) ва энтропияга асосланган алгоритмлар ёрдамида тармоқ таҳлилининг самарадорлиги ўрганилади. Шунингдек, нейрон тармоқлар, генетик алгоритмлар, к-меанс каби усулларнинг қўлланилиши ва уларнинг самарадорлик даражаси таққосланади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, энтропия ва SVM алгоритмларининг комбинацияланган ҳолда ишлатилиши таҳдидларни янада аниқроқ аниқлаш имконини беради. Шу билан бирга, компьютер жиноятларининг турлари, уларнинг иқтисодиётга таъсири ва замонавий таҳдидларга қарши самарали алгоритмлар тадқиқ қилинган.

Views: 161 Published: 2025-02-28 Pages: 196-204 Volume: 3 Issue: 1

References

No references listed for this article.