Raqamli Transformatsiya va Sun’iy Intellekt
НУТҚ СИГНАЛЛАРИ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ВА ИШЛОВ БЕРИШ ҚОИДАЛАРИ
1 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Abstract
Нутқ сигналларини қайта ишлаш ҳозирги куннинг энг истиқболли ва тез ривожланаётган йўналишларидан бири бўлиб, у тимсолларга ишлов бериш соҳасини машҳур йўналишларидан биридир. Бунда шовқин нутқ сигналларига салбий таъсир этувчи асосий омил сифатида қаралади ва у нутқ орқали таниб олиш, аудио ёзувларни қайта тиклаш каби вазифаларини самарали ҳал этишга жиддий тўсқинлик қилади. Бироқ, нутқда шовқин мавжудлигини аниқлашни объектив эталонсиз мезонлари ишлаб чиқилмаганлиги сабаб, бу жараён фақат субъектив амалга оширилади. Бу ўз навбатида, нутқ билан ишлашда кўп вақт сарфланишига олиб келади. Нутқ сигнали спектрограммаси эса нутқда шовқин мавжудлигини аниқлашда қулай восита ҳисобланиб, унинг сифатини баҳолашда макзур ишда тасвир сифатини эталонсиз баҳолаш мезонларидан фойдаланилган ҳамда мезон қийматларига кўра нутқ сигналларига ишлов бериш қоидалари шакллантирилган. Бунда ҳисоблаш тажрибаларида тоза нутқлар маълумотлар базаси олинган бўлиб, ундаги аудио ёзувларга турли фоизларда оқ шовқин қўшилган ҳамда ҳосил бўлган нутқ сигналлари спектрограммалар сифати BRISQUE, NIQE ва BIQI мезонларидан фойдаланиб баҳоланган. Шунингдек, ишда нутқни LibriSpeech очиқ базасидан ташқари муаллифлар томонидан студияда ёзиб олинган нутқлар базаси ҳамда шовқин аралаш нутқ базаларидан фойдаланилган. Натижада, спектрограммалар сифатини баҳолаш орқали нутқни тўғридан-тўғри навбатдаги босқичга ўтказиш мумкинлиги ёки шовқин пасайтириш фильтрини қўллаш зарурлиги бўйича қарор қабул қилиш қоидалари таклиф этилган. Бу нутқ сигналларига ишлов беришни автоматлаштириш ҳамда сарфланадиган вақтни тежаш имконини беради.
References
No references listed for this article.