Raqamli Transformatsiya va Sun’iy Intellekt
ЮЗ ТАСВИРЛАРИНИ СЕГМЕНТЛАШНИНГ НЕЙРОН ТАРМОҚЛАРГА АСОСЛАНГАН УСУЛЛАРИ
1 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
2 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали.
3 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Abstract
Тасвир объектларини нейрон тармоқлар асосида сегментациялаш рақамли тасвирларни таҳлил қилишда кенг қўлланилмоқда. Тасвир сегментацияси бу тасвирни бир нечта ҳудудларга ажратиш бўлиб, ажратилган ҳар бир ҳудуд маълум бир синфга тегишлидир. Мазкур ишда нейрон тармоқлардан фойдаланишга урғу берган ҳолда шахс юз тасвирларини сегментлашни замонавий усул ва технологиялари ўрганилган. Шунингдек, тасвирларда юз минтақаларини аниқ ва самарали ажратиб олиш зарурати муҳокама қилинган. Бундан ташқари, юзни сегментлашда нейрон тармоқларга асосланган усулларни афзалликлари ва камчиликлари, иловалари ҳақида умумий маълумот ва таққослаш натижалари ҳам ёритиб берилган. Олинган ҳар бир усул хусусиятлари таҳлил этилиб, сегментлаш аниқлиги, тезлиги ва ресурс интенсивлиги каби бир қатор мезонлар асосида самарадорлиги қиёсий таҳлил қилинган. Натижалар умумлаштирилиб, юз тасвирларини сегментлаш усулларини ишлаб чиқишни замонавий ҳолати ва истиқболлари ҳақида хулосалар берилган.
References
No references listed for this article.