Raqamli Transformatsiya va Sun’iy Intellekt
ЎРАМЛИ НЕЙРОН ТАРМОҚЛАР АСОСИДА БУЙРАК ЎСИМТАЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ АЛГОРИТМИ
1 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Abstract
Буйрак ўсимталарини аниқлаш тиббий ташхислашнинг мураккаб ва долзарб масалаларидан бири бўлиб, уларни эрта аниқлаш ва тўғри ташхис қўйиш бемор ҳаётини сақлаб қолишда ўта муҳимдир. Буйракдаги ўсимталар кўп ҳолларда клиник белгиларсиз бўлади, бу эса уларни аниқлашни мураккаблаштиради. Одатда буйракдаги патологик ўзгаришлар рентген, компьютер томографияси ва магнит-резонанс томографияси каби тиббий тасвирлаш воситалари ёрдамида аниқланади бироқ, бу шифокорни субъектив бахолашига, юқори даражадаги диққат ва вақт талаб қилишига боғлиқ. Шунинг учун, мазкур масалани самарали ва ишончли ҳал этиш ҳамда шифоркорларга кўмаклашувчи автоматлаштирилган тизимларни ишлаб чиқиш зарур. Тадқиқотда буйрак ўсимталарини аниқлаш учун ўрамли нейрон тармоқларга асосланган моделлар асосида тасвирлардаги патологик ўзгаришлар, ўсимталарни аниқлаш ва уларни хусусиятларини белгилаш каби масалаларни ечиш йўллари келтирилган. Бу шифокорни субъектив аралашувини камайтириш ва тасвирларни тезкор, аниқ таҳлилини амалга оширишда самарали восита бўлиб, тадқиқотнинг мақсади рентген тасвирлари орқали буйрак ўсимталарини аниқлаш учун юқори аниқликка эга нейрон тармоқ моделини ишлаб чиқиш ва у асосида автоматлаштирилган ташхислаш тизимини яратишдан иборат. Тадқиқотда 1016 та позитив ва 1013 та негатив ҳолатларни қамраб олган тиббий тасвирлар тўплами шакллантирилиб, тасвирлар рентген аппарати орқали олинган, буйрак ўсимталари бор ёки йўқлигини аниқлаш учун изоҳланган ва белгиланган. Бунда дастлаб тасвирлар қайта ишлаш босқичларидан ўтказилган, сўнгра улар асосида модел ўқитилган. CNN архитектураси асосида ишлаб чиқилган модел орқали олинган натижаларга кўра 1016 та позитив ҳолатни тўғри аниқлаган ва фақатгина 2 та ҳолатда хато таснифланган. Шунингдек, 1013 та негатив тасвир ҳам тўғри таснифланган, яъни ўсимта мавжуд эмас деган хулоса олинган. Ушбу тадқиқотдаги натижалар, таклиф этилган модел самарадорлиги ва юқори аниқликка эга эканлигини, шунингдек, тиббий тасвирлар таҳлилида самарали ишлашини кўрсатди. Мазкур ишлар тиббий ташхислашда инсон аралашувини камайтириш, ташхис жараёнини тезлаштириш ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Бунинг натижасида, буйрак ўсимталарини эрта аниқлаш ва даволаш учун янги, самарали ташхислаш тизимини яратиш мумкин бўлади.
References
No references listed for this article.