Raqamli Transformatsiya va Sun’iy Intellekt
МАТНЛИ МАЪЛУМОТЛАРДАГИ ХАТОЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШНИ КВАНТ АЛГОРИТМИ
1 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Abstract
Ушбу мақолада Левенштейн масофаси, генетик алгоритм ва квант ҳолатлар, Адамар гейти асосида имловий хатоликларни аниқлаш ва бартараф этиш алгоритми таклиф этилган. Бунда генетик алгоритм биологик эволюция тамойиллари орқали оптимал ечимларни аниқлашда қўлланилган ва Левенштейн масофаси хатоликларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилишда асосий метрика сифатида олиниб, квант ҳисоблаш элементлари, хусусан, Адамар гейтлари ёрдамида параллел ишлов бериш орқали мақбул ечимни олиш йўли кўрсатиб берилган. Левенштейн масофаси, генетик алгоритм ва квант ҳолатларини қўллаш орқали олинган натижаларни тестлаш орқали дастурни ишлаш даражаси ~67% аниқликни кўрсатмоқда. Ушбу натижага эришиш давомида PSO, Гровер алгоритмларидан фойдаланиб натижалар олинди. Бундан ташқари, ишда матнли маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш жараёнида имловий хатоликларни тузатишда квант ҳисоблашларни қўллаш орқали янги натижаларни олиш ва шу орқали алгоритмларнинг ишини оптималлаштиришга эришиш мумкинлиги кўрсатилган.
References
No references listed for this article.