Raqamli Transformatsiya va Sun’iy Intellekt
LWC – КАМ РЕСУРСЛИ КРИПТОГРАФИЯ
1 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети тадқиқотчиси.
Abstract
Ҳозирги кунда IoT йўналишининг жадал ривожланиши натижасида тармоқдаги маълумотларни ҳимоя қилишда кам ресурс талаб қилувчи ҳамда бардошли криптоалгоритмлар яратиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш зарурати туғилмоқда. Шунинг учун ҳам кам ресурсли криптография йўналишида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш долзарб масалалар сирасига киради. Мақола алгоритмлар учун талаб этиладиган ресурслардан фарқли равишда бардошлилиги деярли ўзгармайдиган кам ресурсли криптография алгоритмларига бағишланган. Кам ресусрли криптография соҳасида иш олиб бораётган ҳар бир лойиҳачи хавфсизлик, нарх ва самарадорлик орасидаги балансни топишга ҳаракат қилиши зарур. Одатда учта критериянинг исталган иккитасини оптималлаштириш осон, яъни хавфсизлик ва самарадорлик, ёки хавфсизлик ва нарх, ёки нарх ва самарадорлик. Аммо бир вақтнинг ўзида ушбу учта параметр бўйича оптималлаштириш жуда мушкул масаладир.
References
No references listed for this article.