JBT Journal
Advanced

Raqamli Transformatsiya va Sun’iy Intellekt

МАТНЛАРНИ ВЕКТОРЛАШНИ TF_IDF КВАНТ АЛГОРИТМИ

Нилуфар Ниёзматова1, Нафисахон Турғунова1

1 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

Abstract

Ушбу мақолада матнли маълумотларни векторлашда квант ҳисоблашга асосланган TF_IDF алгоритмидан фойдаланиш таклиф этилган. Квант TF_IDF алгоритми ҳар бир сўз квант ҳолатларини векторлар орқали ифодалашга имкон беради. Тажрибалар учун реал шикоятлар тўплами олинган бўлиб, хизмат турлари бўйича таснифланган. Классик ва квант TF_IDF алгоритми орқали шакллантирилган белгилар асосида Decison Tree, Random Forest ва Naive Bayes усулларида таснифлаш амалга оширилган. Натижада квант TF_IDF алгоритми классик алгоритмига нисбатан ўртача 11,9 % юқори аниқликни таъминлашини кўрсатди. Таниб олишда эса Decision Tree усули энг юқори (94 %) аниқликни таъминлади. Тадқиқот квант векторлаш алгоритмларини классик векторлаш алгоритмларига нисбатан самарали ишлашини кўрсатди ҳамда табиий тилни қайта ишлаш вазифаларида истиқболли ечим эканлигини кўрсатди.

Views: 121 Published: 2025-06-17 Pages: 189-193 Volume: 3 Issue: 3

References

No references listed for this article.